Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон етти ойда 317 мингдан ортиқ музлатгич ва совутгич импорт қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил январь–июль ойлари давомида Ўзбекистонга дунёдаги 26 давлатдан 317,1 мингта музлатгич ва совутгич олиб кирилган бўлиб, умумий қиймати 65,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Импортнинг энг катта улуши Хитой ҳиссасига тўғри келди — 205,8 мингта. Кейинги ўринларда Россия — 49,2 мингта, Туркия — 28,8 мингта, Украина — 12,2 мингта ва Қозоғистон — 11,3 мингта музлатгич ва совутгич билан қайд этилди.
Тайланддан 4,3 мингта, Индонезиядан 1,7 мингта ва Беларусьдан 1,5 мингта ускуна етказиб берилган. Қолган мамлакатлар жами 2,3 мингта совутгич ва музлатгич тақдим этган.