Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Эроннинг ипакчилик тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон делегацияси Эроннинг ипакчилик тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон делегацияси Эроннинг ипакчилик тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «O‘zbekipaksanoat» уюшмаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикасида бўлиб турибди.

Сафар давомида делегация аъзолари мамлакатнинг гилам саноати марказлари фаолияти, ишлаб чиқариш технологиялари ва кластер тизими билан танишдилар. Гилан вилояти Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Саман Назари билан учрашувда вилоятдаги йирик компаниялар иштирокида B2B ва B2G форматларида музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар якунида Эрон Ипакчилик тадқиқотлар маркази билан илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, тажрибали эронлик технологларни Ўзбекистонга жалб этиш орқали ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш белгиланди.

Имзоланган келишувлар икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Мақсад — ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича эронлик ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш ва мазкур йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР