Ўзбекистон Coca-Cola Ichimligi билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Coca-Cola Ichimligi билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Coca-Cola Ichimligi билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ““Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, Ltd.” ХК МЧЖ, КПМГ компанияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари компаниянинг давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилдилар.

Бунда инвестиция муҳитини яхшилаш, солиқ ва молия жараёнларини мақбуллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот давомида томонлар корхонанинг бугунги кунги муаммолари ва уларни ҳал этиш чораларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Давлат органлари вакиллари, ўз навбатида, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалдаги чоралар ҳақида маълумот бердилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг