Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 14/05/2025 Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Перм ўлкаси губернатори билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Перм ўлкаси губернатори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, саноат кооперацияси, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида мухим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштириш, хусусан, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва инвестиция ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг