Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2025 Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳузурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзоладилар ва ратификация ёрлиқларини алмашдилар.

Шартнома ўтган йили 18 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.

Ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг