Ўзбекистон АҚШда мавсумий иш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон АҚШда мавсумий иш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон АҚШда мавсумий иш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Manuel Fick билан музокара олиб борди.

Мазкур ташкилот 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга.

Онлайн тарзда ўтган мулоқотда ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди.

Иш муддати: 9–10 ой;

Ўртача ойлик: 3 500 $;

Турар жой: иш берувчи ҳисобидан;

Малакали мутахассисларга устуворлик берилади.

Учрашув якунида ўзаро келишув имзоланди, ҳамда ҳамкорликни кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг