Ўзбекистон Американинг йирик корпорациялари ва молия институтлари билан музокараларни давом эттирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегация АҚШда йирик корпорациялар, молиявий институтлар ва АҚШ ҳукумати расмийлари билан учрашув ва музокараларни давом эттирмоқда.
Музокараларнинг марказида стратегик ҳамкорлик, инфратузилмани ривожлантириш, энергетика ва инвестициялар соҳасида алоқаларни кенгайтириш масалалари турибди.
Айниқса, транспорт тизимини модернизация қилиш, жумладан автомобиль йўллари ва авиация лойиҳалари, энергия узатиш ва тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек машинасозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси ва янги технологиялар соҳасида саноат кооперацияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Молиявий соҳада эса халқаро банклар ва тўлов тизимлари билан ҳамкорликнинг янги воситалари ва механизмлари муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон Ишчи гуруҳи етакчи корпорациялар ва молиявий институтлар билан фаол мулоқотни давом эттирмоқда.