Валюта курслари 31/03/2026
$1 – 12210.71
UZS – 0.12%
€1 – 14036.21
UZS – -0.09%
₽1 – 150.36
UZS – 0.43%
Қидириш
Ўзбекистон Афғонистонга электр жиҳозлари экспортини оширмоқда

Ўзбекистон Афғонистонга электр жиҳозлари экспортини оширмоқда

Ўзбекистон Афғонистонга электр жиҳозлари экспортини оширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасида Афғонистондан ташриф буюрган ўзбек электротехника маҳсулотларини сотувчи расмий дилерлар, ҳамкорлар ва тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда уюшма раиси Мирзиёд Юнусов иштирок этиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Афғонистонга электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш ҳамда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашув доирасида афғонистонлик ҳамкорларга уюшма ҳузуридаги «Элтечлаб» синов лабораторияси фаолияти таништирилди. Меҳмонлар кабель-сим маҳсулотлари ҳамда маиший техника воситаларининг синов жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

2024 йилда Афғонистонга электротехника маҳсулотлари экспорти қарийб 1 миллион долларни ташкил этган бўлса, йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик алоқалари ва Афғонистонда очилган янги ўзбек савдо нуқталари ҳисобига 2025 йилда ушбу кўрсаткич 6 миллион долларга етди. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткични бир неча баробар ошириш кўзда тутилган.

Мазкур ижобий динамика экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг