Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Иқтисод 17/08/2025 Ўзбекистон 14 давлатга 23,4 минг тонна ўрик экспорт қилди

Ўзбекистон 14 давлатга 23,4 минг тонна ўрик экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июль ойлари давомида Ўзбекистон жами 18,8 миллион АҚШ доллари қийматида 23,4 минг тонна ўрикни жаҳоннинг 14 мамлакатига экспорт қилди.

Ўзбек ўрикларининг асосий харидорлари МДҲ давлатлари бўлди. Жумладан, Россияга — 17 111 тонна, Қозоғистонга — 4 256 тонна, Қирғизистонга — 1 249 тонна, Украинага — 305 тонна, Беларусга — 218 тонна етказиб берилди.

Бундан ташқари, Ироққа — 142 тонна, Озарбайжонга — 40 тонна, Польшага — 39 тонна ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларга жами 86 тонна ўрик экспорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг