“Ўзбекгидроэнерго” – барқарор энергия вахалқаро ишонч рамзи: Fitch Ratings компания рейтингини “BB” барқарор даражасидатасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг барқарор энергия соҳасидагиетакчи компанияси – “Ўзбекгидроэнерго” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бирбор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозликредит рейтинги билан тасдиқланди.
Ушбу натижа нафақат компаниянинг молиявийбарқарорлигини, балки Ўзбекистонгидроэнергетикасининг янги босқичга чиқиббораётганини тасдиқлайди.
Фитчнинг баҳолашига кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ сўнгги йилларда молиявийнатижалар, таваккалчиликларни бошқариш вакорпоратив бошқарув самарадорлиги соҳасидамуҳим ютуқларга эришди. Компаниянинг мустақилкредит даражаси инвесторлар учун ишончли муҳитяратилганлигини англатади.
Компания сўнгги йилларда тўлиқ ўз маблағларива давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитларҳисобидан молиялаштирилаётган йирик лойиҳаларпортфелини амалга оширмоқда. Fitch таъкидлаганидек, “Ўзбекгидроэнерго”нингмолиявий сиёсати эҳтиёткорлик ва узоқ муддатлибарқарорлик тамойилларига асосланиб, FFO leverage кўрсаткичи 2-3x даражасида сақланмоқда – бу эса, халқаро андозалар бўйича мустаҳкаммолиявий база ҳисобланади.
Компаниянинг 2030 йилгача бўлганРивожланиш стратегияси доирасида 3,6 трлн сўмлик йиллик инвестиция дастури, мавжудГЭСларни модернизация қилиш ва янгигидроқувватларни қуриш орқали мамлакатнингяшил энергия салоҳиятини оширишга қаратилган.
“Ўзбекгидроэнерго”нинг Fitch томонидан “BB” барқарор даражасида тасдиқланиши – букомпаниянинг молиявий самарадорлигига берилганбаҳо эмас, балки Ўзбекистондаги барқарор энергия инқилобининг халқаро даражада тан олинишидир. Бу натижа мамлакатнинг энергетик мустақиллиги, атроф-муҳит муҳофазаси ва ESG тамойилларигасодиқ ривожланиш йўлининг амалий исботидир.
““Ўзбекгидроэнерго”нинг барқарор рейтингнисақлаб қолиши – бу фақат натижа эмас, балки янгимақсадлар учун кучли асос. Биз миллий энергия тизимини халқаро стандартлар даражасига олибчиқишда давом этамиз,” – деб таъкидлайдикомпания раҳбарияти.