Валюта курслари 03/11/2025
$1 – 12005.09
UZS – -0.17%
€1 – 13898.29
UZS – -0.51%
₽1 – 148.56
UZS – -0.54%
Қидириш
Ўзбек–Австрия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбек–Австрия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбек–Австрия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев ва Австрия Европа ва ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Зепп Шеллҳорн ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар эришилган юқори даражадаги ўзаро алоқаларни, шунингдек, делегациялар алмашинуви ва барча даражадаги мунтазам мулоқотларни мамнуният билан қайд этдилар.

З. Шеллҳорн Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини юксак баҳолади.

У мазкур нуфузли халқаро тадбир ўтказилиши, шубҳасиз, Ўзбекистон ва бутун минтақанинг жаҳон миқёсидаги нуфузи ва ролини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг