Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Палата раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, мамлакатимизнинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма кооперация лойиҳаларини ривожлантириш ва икки ҳудуд ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Умид Сафаров томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларни АҚШ капитал бозорларига тайёрлаш мақсадида Нью-Йорк фонд биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатимизда АҚШнинг етакчи университетлари билан бизнес мактаби ва акселерация дастурлари яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини очиш таклиф этилди.

Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Нью-Йорк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилишда кўмак сўради.

Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биохимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Учрашув конструктив руҳда ўтиб, икки томонлама бизнес ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг