Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Нукусда беш юлдузли Ramada by Wyndham меҳмонхонаси очилди

Нукусда беш юлдузли Ramada by Wyndham меҳмонхонаси очилди

Нукусда беш юлдузли Ramada by Wyndham меҳмонхонаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш вазифаси белгиланган.

Ушбу стратегик мақсадлар ижроси доирасида ҳудудларда замонавий меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри марказида “Karakalpak Palace Hotel” МЧЖ томонидан янги “Ramada by Wyndham” 5 юлдузли меҳмонхона очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси вакиллари, “Wyndham” компанияси МДҲ давлатлари бўйича вакили, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар Нукус шаҳрида “Ramada by Wyndham” меҳмонхонасининг очилиши Қорақалпоғистонда меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш йўлида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

Замонавий меҳмонхона жаҳон стандартларининг барча талабларига жавоб беради ва ўз меҳмонларига тенгсиз қулайлик ҳамда юқори сифатли хизмат кўрсатишни таклиф этади. Меҳмонхонада 120 та хона мавжуд бўлиб, 240 нафар меҳмонга мўлжалланган.

Бу ерда ҳар бир сайёҳ замонавий туристларнинг энг юқори талабларини қондирадиган шинам муҳитдан баҳраманд бўлиши мумкин. Мазкур лойиҳа доирасида 122 та янги иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан лойиҳа ташаббускори Икрам Юлдашевга “Туризм фидойиси” кўкрак нишони тақдим қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг