Валюта курслари 30/07/2025
$1 – 12500.01
UZS – -0.11%
€1 – 14471.26
UZS – -0.89%
₽1 – 151.96
UZS – -2.85%
Қидириш
Иқтисод 04/07/2025 Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорлар ҳамда хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:

бандликка кўмаклашиш субсидияси;

иш ўринларига мослаштириш субсидияси.

Низомга кўра, "Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри" ахборот модули юритилади.

Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:

электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида 3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;

мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.

Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.

Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг 8 баравари;

психолог хизмати учун БҲМнинг 10 баравари;

ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг 5 баравари.

Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг