Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
«Навоиюран» давлат корхонаси БМТ Глобал Шартномасига қўшилди

«Навоиюран» давлат корхонаси БМТ Глобал Шартномасига қўшилди

«Навоиюран» давлат корхонаси БМТ Глобал Шартномасига қўшилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Навоиюран» давлат корхонаси инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро тамойилларни янада чуқурроқ интеграция қилиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал Шартномаси (United Nations Global Compact — UNGC) ташаббусига қўшилди.

Ушбу қадам компаниянинг барқарор ривожланиш, масъулиятли бошқарув ва очиқлик йўлидаги қатъий интилишини намоён этади. «Навоиюран» ДК эндиликда дунё миқёсидаги 24 мингдан ортиқ корхона қаторида ўз фаолиятида БМТнинг 10 та тамойилига риоя этиш мажбуриятини зиммасига олади.

БМТ Глобал Шартномаси — бу дунёдаги энг йирик корпоратив барқарорлик тармоғи бўлиб, унинг мақсади — бизнесни ижтимоий ва экологик жиҳатдан масъулиятли тамойилларга мослаштиришдир.

«Навоиюран» ДК ушбу ташаббусга қўшилиш орқали ўз стратегик ривожланишида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш, экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

UN Global Compact аъзоси сифатида «Навоиюран» давлат корхонаси ҳар йили ўз фаолиятидаги ютуқларни Communication on Progress (CoP) шаклида ҳисобот тариқасида тақдим этади. Ушбу ҳисобот корхонанинг халқаро стандартларга мувофиқ ривожланиш суръатларини очиқ намойиш этиш имконини беради.

Корхона яқин келажакда Глобал Шартнома доирасидаги минтақавий ва халқаро дастурларива БМТнинг Барқарор Тараққиёт Мақсадларига ҳисса қўшувчи бошқа ташаббусларда фаол иштирок этишни мақсад қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг