Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Навоий вилоятида 104 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта операциялари билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

Навоий вилоятида 104 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта операциялари билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

Навоий вилоятида 104 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта операциялари билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний криптовалюта операциялари билан шуғулланган уюшган гуруҳ фаолиятини тўхтатди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, улар томонидан тузилган онлайн-обмен платформалари орқали амалга оширилган транзакциялар умумий қиймати 104 миллиард сўмдан ошган.

Вазирлик маълумотича, 34, 31, 26 ва 25 ёшдаги тўрт нафар эркак қўлга олинди. Гуруҳ ижтимоий тармоқларда «1payment» ва «P2P Trade» номи остида ишлаб, криптовалютани алмашиш хизматларини таклиф қилиб келган. Ноқонуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун улар кўп ҳолларда сохта шахслар номига расмийлаштирилган банк карталаридан фойдаланишган.

Олиб борилган тинтувлар натижасида 68 та банк картаси, 12 та мобиль телефон, турли мобил операторларга тегишли 8 та SIM-карта ва 2 та шахсий компьютер мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу гуруҳнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам ўрганилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг