Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Наманганда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” лойиҳалар амалга оширилади

Наманганда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” лойиҳалар амалга оширилади

Наманганда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” лойиҳалар амалга оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида ҳудудларни ривожлантириш борасида муҳим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, вилоятда “Ақлли шаҳар”, “Ақлли университет”, “Ақлли мактаб” ҳамда сунъий интеллектга асосланган бошқарув ва таълим тизимларини жорий этишга қаратилган йирик ташаббуслар босқичма-босқич амалга оширилади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманида жойлашган Наманган Давлат техника университети ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган “Ақлли марказ” лойиҳаси билан танишди. Мазкур марказ университетнинг Иқтисодиёт биносида жойлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, у сунъий интеллект лабораторияси негизида фаолият юритади.

Лойиҳа доирасида “Смарт университет”, “Ақлли мактаб” ҳамда таълим ва коммунал хизматлар тизимини замонавий талаблар асосида янги босқичга олиб чиқадиган инновацион марказлар ташкил этилади.

Ушбу марказлар орқали таълим жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интеллект асосида бошқарувни жорий этиш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини самарали назорат қилиш имконияти яратилади.

“Ақлли марказ” орқали шаҳар инфратузилмаси ягона рақамли платформа асосида бошқарилиши режалаштирилган.

Хусусан, 200 мингдан ортиқ видеокамера ёрдамида жамоат хавфсизлиги, транспорт ҳаракати, коммунал хизматлар, чиқиндиларни бошқариш ва муҳандислик тармоқлари сунъий интеллект технологиялари орқали доимий мониторинг қилинади.

Шунингдек, ташкил этилаётган сунъий интеллект марказида 50 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлган АйТи компаниялар фаолият юритиши кўзда тутилган бўлиб, бу ёш мутахассислар бандлигини таъминлаш ва ҳудуднинг инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Таълим соҳасида ҳам муҳим янгиликлар кутилмоқда. Хитой Халқ Республикасининг илғор таълим тажрибаси асосида Наманган вилоятида таълим тизимини рақамлаштириш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш ишлари изчил давом эттирилади. Ушбу жараёнлар доирасида Давлатобод туманидаги 52-умумтаълим мактаби “Ақлли мактаб” (Смарт мактаб) моделига босқичма-босқич ўтказилади.

Вилоят ҳокими лойиҳалар билан танишар экан, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, замонавий технологияларни жорий этишда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш ҳамда ушбу ташаббусларнинг аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилиши муҳимлигини таъкидлади.

Мазкур “ақлли” лойиҳалар Наманган вилоятининг рақамли ривожланишида муҳим қадам бўлиб, ҳудудни инновацион марказга айлантириш, таълим сифати ва шаҳар бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР