Валюта курслари 23/12/2025
$1 – 12010.43
UZS – 0.12%
€1 – 14088.23
UZS – 0.26%
₽1 – 151.25
UZS – 1.82%
Қидириш
Наманганда “NANO PHARMACEUTICAL”нинг замонавий дори ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлаш арафасида

Наманганда “NANO PHARMACEUTICAL”нинг замонавий дори ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлаш арафасида

Наманганда “NANO PHARMACEUTICAL”нинг замонавий дори ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлаш арафасида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Наманган тумани “Мингчинор” маҳалласида “NANO PHARMACEUTICAL” МЧЖ томонидан замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 5 миллион доллари маҳаллий маблағлар, 15 миллион доллари эса Хитойнинг “JIANGSU GUOTAI BOCHUANG INDUSTRIAL CO., LTD” компанияси инвестицияси ҳисобланади.

Корхона ишга туширилгандан сўнг йилига 40 миллион дона дори воситалари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилади. Лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов объектда олиб борилаётган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари билан танишди. Мазкур объект яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг