Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Наманган вилоятида зилзила: эпицентр Пoп туманида

Наманган вилоятида зилзила: эпицентр Пoп туманида

Наманган вилоятида зилзила: эпицентр Пoп туманида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун маҳаллий вақт билан 19:18 да Наманган вилоятининг Пoп туманида магнитудаси 3,4 бўлган зилзила қайд этилди. Эпицентр 11 км чуқурликда жойлашган.

Эпицентрдаги силкиниш кучи 4 баллни ташкил этди, яқин атрофдаги ҳудудларда эса пастроқ кўрсаткичлар кузатилди: Пoп туманида 15 км масофада 2–3 балл, Данғара туманида 27 км масофада 2 балл.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масoфa жануби-шарқ йўналишида 133 км ни ташкил этади, пойтахтда зилзила унча кучли сезилмаган. Ҳозирча вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг