Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
Наманган вилоятида замонавий дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Наманган вилоятида замонавий дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Наманган вилоятида замонавий дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Наманган тумани “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “NANO PHARMACEUTICAL” МЧЖ томонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шундан 5 миллион доллари маҳаллий маблағ, 15 миллион доллари эса Хитойнинг “JIANGSU GUOTAI BOCHUANG INDUSTRIAL CO., LTD” компанияси инвестицияси ҳисобланади.

Бу жой фаолият бошлагач, йилига 40 миллион дона дори воситалари ишлаб чиқарилиб, шундан 3 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. Лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Корхона “MERRY MED FARM” МЧЖнинг янги лойиҳаси ҳисобланади. 2010 йилда ташкил этилган ушбу корхона таркибидаги 30 та цехда ҳозирги кунда 1200 нафардан зиёд ходим иш билан банд бўлиб, 180 дан ортиқ турдаги дори воситаларини жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқармоқда. Корхона маҳаллий бозор билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистонга маҳсулот экспорт қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг