Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Наманган вилоятида умумий қиймати 735 миллион сўмлик криптовалюта билан ноқонуний муомала қилган икки шахс қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятида икки маҳаллий фуқаро жами 735 миллион сўмлик криптовалюта билан ноқонуний операциялар ўтказганликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, «Янгиобод» маҳалласида яшовчи 27 ёшли фуқаро 2024 йил декабридан 2025 йил август ойигача тегишли лицензиясиз 283 миллион сўмлик 20 та транзакция амалга оширган.

«Заркент» маҳалласида истиқомат қилувчи яна бир фуқаро эса шу давр мобайнида 352,7 миллион сўмлик 45 та транзакция ўтказган.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР