Валюта курслари 22/07/2025
$1 – 12603.52
UZS – 0.2%
€1 – 14676.80
UZS – 0.3%
₽1 – 160.94
UZS – 0.39%
Қидириш
Спорт 22/07/2025 Нажмиддин Қосимҳожиев Универциада ўйинларининг икки карра совриндори

Нажмиддин Қосимҳожиев Универциада ўйинларининг икки карра совриндори

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таэквондочиларимиз Германияда ўтаётган ёзги Универциада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль келтиришди. Бу гал Нажмиддин Қосимҳожиев бронза медали билан тақдирланди.

-74 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ ушбу босқичда бразилиялик Винисуис Матосга имкониятни бой бериб, фаолиятида иккинчи бор Универциада ўйинларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, Қосимҳожиев 2 йил муқаддам Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтган Универциадада ҳам бронза медилини қўлга киритган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронзага етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг