Валюта курслари 26/02/2026
$1 – 12137.10
UZS – -0.42%
€1 – 14307.21
UZS – -0.42%
₽1 – 158.53
UZS – -0.35%
Қидириш
“Нафис-чарм” маҳсулотлари Хитой бозорида савдо ҳажмини кенгайтирмоқда

“Нафис-чарм” маҳсулотлари Хитой бозорида савдо ҳажмини кенгайтирмоқда

“Нафис-чарм” маҳсулотлари Хитой бозорида савдо ҳажмини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида жойлашган ҳорижий капитал иштирокидаги “Нафис-чарм” корхонаси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, чарм маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади, бу орқали 80 нафар аҳоли иш билан банд. 

Корхонада тайёрланадиган 30 хил турдаги тери маҳсулотлари Хитой мамлакатига экспорт қилинмоқда. Корхонанинг 2025 йилги экспорт кўрсаткичи 3,5 млрд сўмни ташкил этган бўлса, бу йилда ушбу рақамлар 5 млрд сўмдан оширилиши кўзда тутилган. 

Туман ҳокими цехдаги яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулот сифати билан танишди ҳамда иш кўламини янада кенгайтириш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг