Валюта курслари 31/03/2026
$1 – 12210.71
UZS – 0.12%
€1 – 14036.21
UZS – -0.09%
₽1 – 150.36
UZS – 0.43%
Қидириш
Мозори-Шарифда паррандачилик мажмуаси лойиҳасига асос солинди ва “Made in Namangan” кўргазмаси бўлиб ўтди

Мозори-Шарифда паррандачилик мажмуаси лойиҳасига асос солинди ва “Made in Namangan” кўргазмаси бўлиб ўтди

Мозори-Шарифда паррандачилик мажмуаси лойиҳасига асос солинди ва “Made in Namangan” кўргазмаси бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни вақтда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямиз Афғонистон Ислом Республикасида бўлиб турибди. 

Ташрифнинг навбатдаги куни ҳам самарали учрашув ва келишувларга бой бўлди. Хусусан, Мозори Шариф шаҳрида  “Голден эгг оф Наманган” корхонаси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган паррандачилик лойиҳасига тамал тоши қўйилди. 

Наманган вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси - “Made in Namangan” шиори остида ташкил этилиб, қўшни Давлат аҳолиси ва тадбиркорларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон (Наманган) - Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумидаги В2В форматида бўлиб ўтган учрашувларда эса тадбиркорлар ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди.  

Шу ерда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Балх вилояти ҳокими ўринбосари Нурулходий Абу Идрис  ва Мозори Шариф шаҳри раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг