Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Мўйноқдаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинди

Мўйноқдаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинди

Мўйноқдаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон излов қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими аниқланди, деб хабар беради «Ўзбекнефтегаз».

«Ўзбекнефтгаз» АЖ га қарашли "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖнинг малакали маҳаллий мутахассислари томонидан замонавий хориж ускуналарида 90 кун муддатда бурғиланган, лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метр бўлган мазкур қудуқдан бугунги кунда кунлик 2,4 млн куб метр табиий газ олинмоқда.

Шу билан бирга, минтақадаги бошқа истиқболли чуқур қудуқларда бурғулаш ишлари куну тун давом этмоқда.

Шунингдек, улар йил охирига қадар юқори босимли газнинг тижорат оқимларини қазиб олишни бошлашлари кутилмоқда, бу эса минтақада ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг