МДХAИ ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 апрель куни Тошкентда Москва давлат халқаро алоқалар институти (МДХАИ) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меморандумга МДХАИ халқаро ҳуқуқ факультети декани Н.Ю. Молчаков ва Институт директори, юридик фанлар доктори, профессор М.Х. Рахманқулов имзо чекди.
Ҳужжатга кўра, томонлар конституциявий ҳуқуқ, давлат бошқаруви, ҳуқуқий сиёсат, халқаро ва қиёсий ҳуқуқ, шунингдек давлат бошқаруви ҳуқуқий таъминоти, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Шунингдек, илмий конференциялар, амалий тадбирлар, эксперт хулосалари тайёрлаш, МДХАИ-Тошкент таълим дастурлари доирасида лойиҳаларда иштирок этиш, диссертацияларга оппонентлик ва рецензентлик қилиш, ҳамда стажировкалар ташкил этиш кўзда тутилган.
Меморандум имзоланиши чоғида Н.Ю. Молчаков ва М.Х. Рахманқулов ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини тайёрлашга келишиб олдилар.
Имзолаш маросимида Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти раҳбарияти вакиллари ҳам иштирок этди.