Мазори-Шарифда Алишер Навоийга янги ҳайкал қурилиши бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мазори-Шариф шаҳрида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийга янги ҳайкал ўрнатиш лойиҳасига старт берилди.
Тантанали маросимда шаҳар ҳокими, соҳа раҳбарлари, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакат шимолидаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари иштирок этди.
Аввалроқ мавжуд ҳайкал демонтаж қилинган эди. Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият органлари ҳайкал ўрнатилган жойни шоир ва файласуфнинг мақомига муносиб эмас, деб топгани учун уни олиб ташлашга қарор қилган. Унинг сўзларига кўра, Навоий хотираси учун янада даҳшатли ва салобатли мажмуа барпо этилади.
Афғонистон томони эса ҳайкални демонтаж қилиш қарорини мамлакат Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда жамоатчилик билан келишилмаган ҳолда амалга оширилганини таъкидлаб, афсус билдирди. Бироқ улар Алишер Навоий хотираси муносиб тарзда абадийлаштирилишини ваъда қилди. Лойиҳа доирасида ҳудуд ободонлаштирилади, шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар қайта тикланади ҳамда буюк мутафаккир номи билан аталувчи майдонда янги ҳайкал барпо этилади.
Афғонистон ҳукумати Алишер Навоий хотирасини сақлашга қатъий содиқ эканини ва уни муносиб тарзда абадийлаштириш учун барча зарур чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлади.