Марказий Осиё мамлакатлари ва Жанубий Корея парламентлари экологик сиёсат ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишди
Марказий Осиё мамлакатлари ва Жанубий Корея парламентлари экологик сиёсат ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экологик ташаббусларни амалга оширишни таъминлашда парламентлар роли» мавзусида сессия ташкил этилди.
Сессияда экологик сиёсатни илгари суриш, қонунчилик ташаббусларини мувофиқлаштириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари парламентларнинг экологик ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишдаги ўрни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда қонун чиқарувчи органларнинг масъулиятига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, миллий экологик сиёсатни амалга оширишда парламентларнинг институционал ролини мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Муҳокама чоғида иштирокчилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш соҳасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини таъкидладилар.