Марғилан шаҳар суди "Антикоррупция” нашри собиқ журналисти Элёр Тожибоевни тўрт йиллик қаттиқ режимли колонияга маҳкум қилди
Марғилан шаҳар суди "Антикоррупция” нашри собиқ журналисти Элёр Тожибоевни тўрт йиллик қаттиқ режимли колонияга маҳкум қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марғилан шаҳар суди жиноят ишлари бўйича 20 январь куни Фарғона вилоятидаги "АК ХАЛҚПАРВАР ГУРУҲИ" МЧЖ (“АНТИКОРРУПЦИЯ” ОАВ) нашри махсус мухбири ва Effect.uz собиқ ходими Элёр Тожибоевга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.
Тожибоев Жиноят кодексикодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми, 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 244-6-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Жамий жазо муддати 3 йил 10 ой қамоқ деб белгиланди. Аммо суд 60 ва 61-моддаларни инобатга олган ҳолда (бир нечта ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш) аввалги жиноятлар учун шартли эркинликни бекор қилди ва натижада Тожибоевни тўрт йиллик қаттиқ режимли колонияга маҳкум қилди.
Айтиш жоизки, 2021 йил ноябрь ойида Тожибоев 219 ва 236-моддалар бўйича уч йиллик қамоққа маҳкум қилинган эди ва жазо колония-посёлениеда ўталиб келинган.
Ушбу ҳукмнинг асоси Effect.uz нашри ходимлари ва Термиз туман суди раиси ўртасида хизмат кабинетида содир бўлган можарони кўрсатувчи видеоёзувини тарқатиши эди.