Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Мактабларда 293 344 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган

Мактабларда 293 344 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган

Мактабларда 293 344 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамизда ишга туширилган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчи ўрни 293 344 тани ташкил этган.

Шунингдек, уларнинг қишлоқ жойлардаги ўқувчи ўрни 214 087 тани ташкил этган.

Янги ўқувчи ўринлари сони бўйича Қашқадарё вилояти пешқадам бўлиб, бу ерда 36 758 ўрин яратилди. Фарғона вилоятида — 32 472, Самарқанд вилоятида эса — 32 390 та янги ўрин ташкил этилди.

Сурхондарё вилоятида 30 357, Андижонда 26 376, Наманганда 25 739, Тошкент вилоятида эса 23 628 ўқувчи ўринлари очилди. Пойтахт Тошкент шаҳрида 22 566 ўрин фойдаланишга топширилди.

Энг кам янги ўринлар Навоий вилоятида — 7 220 ва Сирдарё вилоятида — 7 010 та бўлди. Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: Хоразм вилояти — 13 263, Бухоро вилояти — 12 900, Қорақалпоғистон Республикаси — 12 807, Жиззах вилояти — 9 858.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг