Валюта курслари 24/11/2025
$1 – 11971.40
UZS – 0.48%
€1 – 13797.04
UZS – 0.45%
₽1 – 151.81
UZS – 2.39%
Қидириш
Мадинабону Адилова Silk Way Star танловида иккинчи ўрин ғолибаси бўлди

Мадинабону Адилова Silk Way Star танловида иккинчи ўрин ғолибаси бўлди

Мадинабону Адилова Silk Way Star танловида иккинчи ўрин ғолибаси бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Буюк Ипак йўли мамлакатларини бирлаштирган биринчи вокал телелойиҳа Silk Way Star финалида юртимиз вакиласи Адилова Мадинабону минтақанинг энг яхши ижрочилари орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Финалда ўзбек қўшиқчиси 508 287 томошабин орасидан 85 443 та овоз тўплаб, 112 241 та овоз тўплаган мўғулистонлик ғолиб Мичелле Жосепҳдан кейинги ўринни эгаллади.

Хитой, Қозоғистон, Арманистон, Грузия ва Малайзия каби 12 та иштирокчи давлатдан етти иштирокчи финалга йўлланма олди.

Ушбу лойиҳа Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги биринчи қўшма медиа лойиҳа бўлиб, Президентлар Си Цзинпин ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасидаги келишув асосида бошланган.

Финал иштирокчиларига табрик Қозоғистон Президенти Қ. Тоқаев номидан ўқиб эшиттирилди, ғолибни эса машҳур хонанда Димаш Қудайберген шахсан тақдирлади.

Ташкилотчилар аллақачон Silk Way Star'нинг кейинги мавсуми Хитойда ўтказилишини эълон қилишди, бу эса мусобақанинг географик кўламини кенгайтиради ва минтақадаги мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг