Лазиз Қудратов амалий ташрифи доирасида Нидерландияда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европанинг бизнес ва молия марказларига хизмат сафарини давом эттирар экан, 2025 йил 2 октябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Нидерландияда бир қатор учрашувлар ўтказди.
Суҳбатларда логистика, молия, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергетика ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида «яшил» ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди: энергия тежамкор уй-жойлар, ижтимоий объектлар, қишлоқ хўжалигидаги инновацион технологиялар ҳамда замонавий иссиқхона хўжалиги бўйича таълим марказларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунлари Нидерландиянинг Ўзбекистон билан муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қизиқишини тасдиқлади.