Валюта курслари 26/02/2026
$1 – 12137.10
UZS – -0.42%
€1 – 14307.21
UZS – -0.42%
₽1 – 158.53
UZS – -0.35%
Қидириш
KIND корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

KIND корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

KIND корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Korea Overseas Infrastructure & Urban Development Corporation (KIND) корпорацияси президенти ва бош директори Ким Бокхван билан учрашув ўтказди.

KIND — 2018 йилда ташкил этилган, хорижда инвестиция-девелоперлик ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи Корея Республикасининг ихтисослаштирилган давлат муассасасидир.

Ўзбекистонда KIND билан ҳамкорликда Урганч халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича қўшма лойиҳа аллақачон бошланган. Лойиҳага киритилаётган инвестициялар ҳажми 223 миллион долларни ташкил этади, кореялик ҳамкорлар томонидан лойиҳа ишларини якунлаш жорий йилнинг иккинчи чораги охирига қадар кутилмоқда.

Шунингдек, учрашувда «Tashkent Pharma Park» кластери ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги қўшма лойиҳа — «Смарт-Био кластер» муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳанинг инвестиция ҳажми 440 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.

Лойиҳа био-индустриал зона, илмий-тадқиқот R&D марказлари, био AI-хаблар, стартапларни қўллаб-қувватлаш марказлари, ижтимоий инфратузилма ҳамда яшил ҳудудларни ўз ичига олади. «Смарт-Био кластер»ни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш ишларини 2026 йил охиригача бошлаш режалаштирилган.

Жамшид Ходжаев KIND корпорациясига мазкур стратегик лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол кўмак ва билдирилган қизиқиш учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг