Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Казакова Сахиба Абдурайимовна Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимига тайинланди.

Сахиба Казакова Навоий давлат педагогика университети ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Навоий педагогика коллежида бошлаган.

Фаолияти давомида умумтаълим мактабида ўқитувчи, Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида методист, Республика таълим марказида бўлим бошлиғи, Осиё тараққиёт банкининг SТEМ таълими бўйича миллий консультанти, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бўлим бошлиғи каби масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг