Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқаруви такомиллаштирилади
Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқаруви такомиллаштирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар киритилади:
ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;
ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари.
2026 йилдан янги киритилаётган вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:
уларга KPI кўрсаткичларини белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар кўзда тутилади;
KPI кўрсаткичлари таснифланади (стратегик, ҳудуд ва туман), уларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;
уларнинг KPI кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади.