Валюта курслари 29/12/2025
$1 – 12057.32
UZS – -0.18%
€1 – 14192.67
UZS – -0.29%
₽1 – 155.16
UZS – -0.05%
Қидириш
Жиззах вилоятида MODSNOW дастури ёрдамида сув ресурсларининг мониторинги бошланди

Жиззах вилоятида MODSNOW дастури ёрдамида сув ресурсларининг мониторинги бошланди

Жиззах вилоятида MODSNOW дастури ёрдамида сув ресурсларининг мониторинги бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ташаббуси билан сув ресурсларини MODSNOW дастури ёрдамида реал-вақт тартибида Жиззах вилоятида кузатиб бориш йўлга қўйилди.

MODSNOW дастури ўзбекистонлик олим Аброр Ғафуров томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозир дунёдаги 10 дан ортиқ мамлакат ҳамда Марказий Осиёнинг барча давлатларида сув ресурсларини кузатиш ва кутилаётган сув ресурсларининг миқдорини аниқлашда қўлланилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган сув ресурсларининг аксарият қисми қўшни давлатларда шаклланади ва мамлакатимизга дарёлар орқали оқиб келади. Марказий Осиёда йилдан йилга ўзгариб бораётган гидрологик тартиб ҳудудимизда сув кам бўлган йилларда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ундан ташқари иқлим ўзгариши туфайли баҳор ва эрта ёз ойларида қорларнинг эрта эриши ҳисобига ва ёмғир ҳисобига ҳар хил ҳудудларда сел ва тошқинларнинг келиб чиқиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Жиззах вилоятида сув ресурслари мониторингини такомиллаштириш мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Жиззах вилоятидаги турли ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган мазкур семинарда MODSNOW дастуридан амалда фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Шу йилнинг 22 декабрь куни MODSNOW дастури Жиззах вилояти Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасида Зомин сув омборига қуйиладиган сув миқдорини ҳамда Сангзор дарёси ҳавзасида шаклланаётган сув миқдорини реал-вақт тартибида кузатиш учун татбиқ этилди.

MODSNOW дастури ёрдамида Жиззах вилоятида сув ресурсларини бошқаришда қуйидаги вазифалар янада такомиллаштирилади:

• Жиззах вилояти Зомин сув омбори ҳамда Сангзор дарёларидаги сув ресурсларининг шаклланиши ва миқдорини кунма-кун, ойма-ой реал-вақт тартибида кузатиб бориш;

• баҳор ва ёз ойларида кутилаётган сув миқдорини олдиндан ҳисоблаш ва прогноз қилиш;

• сел ва тошқинлар кутиладиган ҳудудларни реал-вақт тартибида кузатиб бориш ва шу орқали табиий офатларнинг таъсирини юмшатиш учун Эрта огоҳлантириш тизими (Early Warning System) га ҳисса қўшиш;

• сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув ҳосил бўладиган манбадаги ресурсларга таянган ҳолда сувдан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг