Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Женнифер Лопес Тошкентда концерт беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7 август куни Тошкентдаги “Миллийʼʼ (Бунёдкор) стадионида жаҳон супер юлдузи Женнифер Лопеснинг “Up All Night – LIVE IN 2025ʼʼ жаҳон сайёр чиқишлари доирасидаги концерт дастури бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги дастур қўшиқчининг мамлакатдаги илк чиқиши бўлиб, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан халқаро маданий ҳамкорликни тарғиб этиш ва мамлакатимиз туризм соҳасини ривожлантириш доирасида ўтказилиб келинаётган лойиҳалар қаторига киради.