Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенни мағлуб этди

Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенни мағлуб этди
 

Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенни мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Африка Республикасида ўтаётган нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Final турнирининг биринчи турида Жавоҳир Синдаров оқ фигуралар билан ўйнаб, Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Иккинчи раундда ўзбекистонлик шахматчи немис гроссмейстери Винсент Каймерга қарши дуранг қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги ўйин куни Синдаровнинг туғилган кунига тўғри келди. Жаҳон Кубогининг энг ёш совриндори 2005 йил 8 декабрда туғилган бўлиб, ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг