Жанубий Кореядаги заводдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади
Жанубий Кореядаги заводдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Корея Республикасининг Тэчжон шаҳрида жойлашган автомобил бутловчи қисмлари заводида содир бўлган ёнғин натижасида фуқаролар орасида ҳеч қандай ўлим ёки жароҳатлар бўлмаганини маълум қилди.
Вазият Ўзбекистон ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан доимий назоратга олинган. Ишлар Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхона орқали тегишли идоралар билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Зарур ҳолларда фуқаролар Корея Республикасидаги Ўзбекистон элчихонасига қуйидаги тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:
Телефонлар: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334
Электрон почта: uz.embassy.seoul@gmail.com, uzconsul@naver.com