Жамшид Ходжаев ОТБ билан 2030 йилгача бўлган янги лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди.
Жамшид Ходжаев ОТБ билан 2030 йилгача бўлган янги лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ижрочи директори Донгил Ким ва ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канопкан Лао-Арая билан учрашди.
Ўзбекистон ОТБга аъзо бўлганидан буён банк муҳим ислоҳотлар ва инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда, ҳамкорликнинг умумий портфели эса $15 млрддан ошди.
Бугунгача $10,01 mlrd.lik 65 та лойиҳа амалга оширилган. Ҳозирда ичимлик суви таъминоти ва уй-жой-коммунал хўжалиги, энергетика, транспорт, агросаноат мажмуаси ва сув ресурслари, соғлиқни сақлаш, молия сектори, шунингдек суверен кафолатсиз лойиҳаларни қамраб олган жами $5,021.8 mln.lik 30 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, «яшил» энергетика, бюджетни қўллаб-қувватлаш, таълим, транспорт, сув хўжалиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олган $3,178.5 mln.lik 21 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
2025 йилда умумий қиймати 1,258 миллиард 140 миллион долларга тенг бешта кредит шартномаси имзоланди, шундан 800 миллион доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга ажратилди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг кейинги босқичи учун устувор йўналишларни, жумладан, хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига эътибор қаратган ҳолда 2030 йилгача қўшма ҳамкорлик дастурини тайёрлашни белгилаб олдилар. Муҳокамалар доирасида ОТБнинг Тошкентдаги офисининг ролини кучайтириш, аёллар ва ёшларга кўникма ва тадбиркорлик соҳасида мақсадли техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, имтиёзли экспорт кредитлари ва савдо хавфларини суғурталашни ўз ичига олган кичик ва ўрта бизнес ва экспортни қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
2026 йил 3-6 май кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ОТБнинг 59 йиллик йиғилишига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Жамшид Ходжаев Самарқанд тадбири аниқ ташаббусларни амалга ошириш ва янги шартномаларни имзолаш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшимча туртки беришига ишонч билдирди.