Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Жаҳон банки Ўзбекистонда Узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш йўлини тақдим этди

Жаҳон банки Ўзбекистонда Узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш йўлини тақдим этди

Жаҳон банки Ўзбекистонда Узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш йўлини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 декабрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Жаҳон банки томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш имкониятлари ва йўллари” номли ҳисоботининг якуний тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев ҳамда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори Анастассия Александрова кириш сўзлари билан очиб берди ҳамда мамлакатнинг кам углеродли ривожланиш зарурати ва моҳияти ҳақида сўз юритди.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида атроф-муҳит бўйича катта иқтисодчиси Елена Голуб ҳамда Энергетика сиёсати ва режалаштириш бўйича эксперт Жорж Воурлиотакис ўз тақдимотларида иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил ва кам углеродли ривожланиш йўллари ва имкониятлари, углерод нейтраллигига эришиш учун молиялаштириш имкониятлари, тармоқларнинг кам углеродли ривожланиш мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича батафсил маълумотлар берди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчи директори Анвар Насритдинов мамлакатни 2055 йилга қадар кам углеродли ривожлантириш бўйича мақсадларга эришиш учун тармоқлар кесимидаги инвестиция режасини ишлаб чиқиш ҳолати юзасидан тақдимот қилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари томонидан вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасини 2055 йилгача кам углеродли ривожлантириш ва углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари кам углеродли ривожлантириш истиқболлари бўйича мавжуд саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олди. Мазкур йўналишда амалга ошириладиган кейинги қадамлар келишиб олинди.    

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг