Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) молиявий кўмагида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширмоқда.Лойиҳа мамлакатнинг бешта вилоятида, жумладан, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 300 дан ортиқ чекка ҳудудлардаги қишлоқ аҳоли пунктларида ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.

Ушбу ноёб лойиҳа қишлоқ аҳолисига ўз турмуш шароитларини яхшилаш учун қайси асосий инфратузилма объектларини, жумладан, йўллар ва кўприклар, сув ва электр тармоқлари, мактаблар ёки болалар боғчалари каби объектларни қуриш ёки модернизация қилиш кераклигини мустақил равишда аниқлаш имконини беради.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенхасин яқинда Фарғона водийсига ташрифи давомида Поп туманидаги 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган "Уч уйли" маҳалласида бўлди. Бу ерда у 150 нафарга яқин болага мўлжалланган болалар боғчасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Маҳаллий аҳоли "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси маблағларини уни капитал реконструкция қилишга йўналтиришга қарор қилган.

Тадбир доирасида жаноб Бенхасин болалар боғчаси директорига рамзий калитни топширди ва янгиланган биноларни кўздан кечирди. Шунингдек, у суб-лойиҳа бенефициарлари бўлмиш маҳаллий фаоллар, ота-оналар ва боғча ходимлари билан суҳбатлашиб, бажарилган ишлар сифати ва натижалари ҳақида уларнинг фикрларини ўрганди.

"Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар эвазига "Уч уйли" маҳалласидаги мактаблардан бирида ёпиқ футбол майдончаси ҳам қуриб битказилди. Бундан ташқари, маҳалла кўчаларидан ўтган 7 км дан ортиқ ички йўлларга асфальт ётқизилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг