Италия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Италия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон” бизнес-форумида иштирок этиш учун Италия Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Юксак мартабали меҳмонни қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов расмий равишда кутиб олди.
Форум “Барқарор агроэкотизимлар учун инновациялар, регенератив қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш” мавзусига бағишланиб, унда илғор технологияларни жорий этиш, сув ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда агросоҳада рақамли трансформацияни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда стратегик ва ўзаро манфаатли келишувларга эришиш кутилмоқда.