Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 30/06/2025 Истанбулда транспорт боғлиқлиги бўйича Глобал форум ўтказилди

Истанбулда транспорт боғлиқлиги бўйича Глобал форум ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 – 29-июнь кунлари Истанбулда Транспорт боғлиқлиги бўйича глобал форум бўлиб ўтди. Унда 50 дан ортиқ мамлакатнинг транспорт идоралари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, йирик логистика, қурилиш ва молиявий бизнес тузилмалари вакиллари иштирок этдилар.

Форумни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған очиб берди. У транспорт йўлакларини такомиллаштираётган мамлакатлар нафақат ўз жамиятларининг фаровонлигига, балки маданий ва илмий ривожланишига ҳам ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Форумнинг панель сессияларида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирок этди.

Хусусан, форум доирасида ташкил этилган “Транскаспий Шарқ-Ғарб Ўрта Коридори” тақдимоти. Ҳудудий ҳамкорлик салоҳиятини амалий ҳаракатга айлантириш: ягона, рақамлаштирилган, ошкора ва очиқ коридор” мавзусидаги “давра суҳбатида” иштирок этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон томони билан биргаликда Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралўғлу, Озарбайжон Республикаси Транспорт ва рақамли ривожлантириш вазири Рашад Наби Оғлу Набиев, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Вице-президенти Антонелла Бассани ва БМТ ЕИК Ижрочи котиби Татяна Молчан иштирок этишди.

Тадбир якуни бўйича томонлар қуйидаги масалалар юзасидан ўзаро келишувга эришдилар:

- Ўрта коридорга аъзо барча давлатларда техник стандартлар, транзит тартиблари ва божхона ҳужжатларини босқичма-босқич мувофиқлаштириш бўйича вазирлар даражасида учрашувларни йилига бир маротабадан ташкил этиш?

- Ўрта коридор логистикасини рақамлаштириш бўйича ягона “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, унда электрон юк топшириқномалари (е-CМР), рақамли божхона тизимлари ва юкларни реал вақтда кузатиш тизимларини жорий этиш?

- инфратузилма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва юк ташиш талабларини соддалаштиришни таъминловчи икки томонлама ва кўп томонлама келишувларни ишлаб чиқиш ва бошқалар. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг