Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Иссиқлик электр станцияларида 2026 йил таъмирлаш кампанияси доирасида 35 та қурилма модернизация қилинади

Иссиқлик электр станцияларида 2026 йил таъмирлаш кампанияси доирасида 35 та қурилма модернизация қилинади

Иссиқлик электр станцияларида 2026 йил таъмирлаш кампанияси доирасида 35 та қурилма модернизация қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

2026 йилда иссиқлик электр станцияларида таъмирлаш кампанияси натижасида қўшимча 182 МВт қувват тикланади ҳамда эскириш даражаси 49 фоиздан 47 фоизга пасаяди

Жорий йилда иссиқлик электр станцияларида таъмирлаш кампанияси доирасида жами 35 та энергоқурилмада мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 9 та энергоблок, 12 та қозон қурилмаси, 6 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси, 3 та турбина қурилмаси ҳамда 2 та газ-поршен агрегати таъмирланади.

Ҳозирги кунда генерация тизимининг асоси бўлган давлат иссиқлик электр станцияларининг умумий қуввати 13 277 МВтга тенг бўлган 153 та энергоқурилмаси ишламоқда, уларнинг 37 тасини (6 711 МВт ёки 51 фоизи) янги замонавий, энергия самарадор ҳамда тежамкор қурилмалар, қолган 116 тасини (6 566 МВт ёки 49 фоизи) анъанавий қурилмалар ташкил этади.

2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида  иссиқлик электр станцияларидаги таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари электр энергияси бўйича 182 МВтга, иссиқлик энергияси бўйича эса 200 Гкал/соатга тикланади ҳамда ускуналарнинг эскириш даражаси 49 фоиздан 47 фоизга пасайишига эришилади.

Бу борада, мавсумга тайёргарлик жараёнида тасдиқланган иш режаларига қатъий риоя этиш, созлаш ишларини сифатли бажариш ҳамда ижро интизомини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Шу билан бирга, жорий таъмирлаш кампаниясини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ҳам амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, таъмирлаш ишларида ишлаб чиқарувчи корхоналар - “General Electric” (АҚШ), “Mitsubishi Corporation” (Япония), “Harbin Electric Corporation” (Хитой) компаниялари мутахассислари ҳам  иштирок этадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг