Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
Ислоҳотлар штаби: Германиянинг кластерли ривожланиш ёндашуви асосида Бахмал тумани Бойқўнғир қишлоғининг туризм мастер-режаси ишлаб чиқилди

Ислоҳотлар штаби: Германиянинг кластерли ривожланиш ёндашуви асосида Бахмал тумани Бойқўнғир қишлоғининг туризм мастер-режаси ишлаб чиқилди

Ислоҳотлар штаби: Германиянинг кластерли ривожланиш ёндашуви асосида Бахмал тумани Бойқўнғир қишлоғининг туризм мастер-режаси ишлаб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бахмал тумани ўзининг тоғли ҳудудлари ва қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибаси билан туризм соҳасида юқори салоҳиятга эга. Туманда табиатга асосланган туризм ривожланиб, келувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан туманнинг Бойқўнғир водийсида туризмни ривожлантиришга қаратилган мастер-режа ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: МҲТИ ходимлари 2023-йилда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Баден-Вюртембергда ташкил этилган ўқув-семинарида Германиянинг стратегик режалаштириш ва ҳудудий ривожланиш бўйича илғор амалиётини ўрганди. Бу тажриба маҳаллий мастер-режаларни тайёрлаш жараёнига амалий асос сифатида татбиқ этилди.

Мастер-режани ишлаб чиқишда таҳлиллар ва ҳудудга чиқиб ўрганишлар асосида юқори ўсиш салоҳиятига эга бўлган фаолият турлари аниқланиб, саломатлик туризми, спорт ва тоғ туризми, экотуризм ҳамда агротуризм ҳудудни ривожлантиришнинг драйвер  йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

Google Trends маълумотлари таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги шароитда мастер-режа ҳудудида йилнинг фақат баҳор-ёз мавсумларидагина туристлар ташрифи кузатилади. Шунга кўра, ҳудудни ривожлантиришга оид  тасаввурни шакллантиришда атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш ва йил бўйи ишлайдиган туризм ҳудудини ташкил этишга эътибор қаратилди. 

Мастер-режа доирасидаги чора-тадбирлар ва лойиҳаларни шакллантиришда пастдан-юқорига ёндашувига (bottom-up approach) асосланувчи давлат-хусусий сектор мулоқоти (Public-Private Dialogue) воситасидан фойдаланиб, потенциал лойиҳалар аниқлаб олинди. Хусусан, туман аҳолисининг 303 нафари  (шундан 50 нафари тадбиркор) ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди. 

Ижтимоий сўров натижасида драйвер йўналишларга мос тушувчи 38 та лойиҳа шакллантириб олинди. Шакллантирилган лойиҳалар экологик барқарорлик, иш ўринлари яратиш имконияти, мавсумийлик хатарларини пасайтириш ва ўзаро алоқадорлик мезонлари асосида сараланиб, уларнинг 10 таси пилот лойиҳалар сифатида танлаб олинди.

Шакллантирилган пилот лойиҳаларнинг 4 таси йирик инвестиция лойиҳалари ҳисобланиб, улар нафас йўли касалликларини даволашга ихтисослашган санаторий, соғломлаштириш ва рекреация хизматларига ихтисослашган курорт меҳмонхона, спорт мажмуаси ва спортчилар меҳмонхонаси ҳамда дор (канат) йўли, зиплайн, турли аттракционлар, кузатув миноралари, савдо нуқталари, фудкорт ва ресторанлардан таркиб топган кўнгилочар ҳудудни ўз ичига олади.

Кутилаётган натижалар:

• мастер-режа ҳудудини зарур инфратузилма ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 7,4 млн АҚШ доллари талаб этилиб, бунинг натижасида қарийб 40 млн долларлик (харажатлардан 5,4 баробар кўп) инвестицияларни жалб этиш мумкин бўлади;

• жами 19 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқарилади, 300 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади;

• куз-қиш мавсумида ҳам барқарор туристлар оқими таъминланади, шунингдек, баҳор-ёз ойларида туристлар оқими 7-10 баробаргача ошади;

• мастер-режа Зомин ва Бахмал туманларидаги тоғ ҳудудларини ягона туризм ҳалқасига бирлаштиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР