Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ироқ бозори — ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги имкониятлар майдони

Ироқ бозори — ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги имкониятлар майдони

Ироқ бозори — ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги имкониятлар майдони

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ироқ Республикасига амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, мамлакатимизнинг Ироқдаги элчиси Аюбхон Юнусов Курдистон минтақавий ҳукумати Савдо ва саноат вазири ўринбосари Сарвар Камол Ҳаварий билан учрашув ўтказди.

Курдистон минтақавий ҳукумати ҳудудида аҳоли сони тахминан 7 миллион нафарни ташкил этади. Минтақанинг ички бозори йиллик 17 млрд. долларига тенг импорт маҳсулотларига юқори талабга эга бўлиб, асосий йўналишларга озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги хомашёси, саноат ускуналари, қурилиш материаллари, маиший техника ва кимё маҳсулотлари киради.

Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, саноат ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ироқ бозори Ўзбекистон тадбиркорлари учун катта салоҳиятга эга экани, ушбу ҳудудга кириш, маҳсулот ва хизматларни илгари суриш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Ироқ компанияларидан иборат делегацияни январь ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда B2B учрашувларни ўтказиш таклиф этилди. 

Ҳурматли тадбиркорлар, Савдо-саноат палатаси сизларни ушбу бозор имкониятларидан фаол фойдаланишга чорлаб, амалий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг