Иордания элчиси билан учрашув
Иордания элчиси билан учрашув

Иордания элчиси билан учрашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 11 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг