Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
Интерпол томонидан қидирувда бўлган икки судланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан қидирувда бўлган икки судланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан қидирувда бўлган икки судланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тбилиси шаҳри аэропортида Грузиянинг ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс топширилди.

Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида қидирувда бўлган шахсларнинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланиб, улар Грузия ҳудудида қўлга олинди.

Кейинчалик, кўп қиррали ишлар ва йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорлик натижасида Интерполнинг халқаро майдонларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида Тошкент ва Тбилиси Миллий марказий бюролари ўртасида қидирувдаги шахсларни Ўзбекистон томонига топширишга келишиб олинган эди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қўллаб-қувватлаши ва илтимосига кўра, тергов материаллари асосида Грузия Адлия вазирлиги томонидан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилди ва улар Тошкентга олиб келиниб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун ИИБ ходимларига топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг