Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2025 ИЛМА: Майнинг ускуналарини ижарага бериш лойиҳасида фирибгарлик аломатлари аниқланди

ИЛМА: Майнинг ускуналарини ижарага бериш лойиҳасида фирибгарлик аломатлари аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14–15 июль кунлари Kun.uz ахборот сайтида “Навбатдаги эртак: Ўзбекистонда ‘криптовалюта майнинги учун ускуналарни ижарага бериш’ орқали пул ишлаш таклиф қилинмоқда” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

Ушбу материалда фуқароларга гўёки майнинг ускуналарини ижарага олиш орқали қисқа муддатда юқори даромад олиш таклиф этилаётган лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги расмий баёнот билан чиқди. Унда таъкидланишича, мазкур лойиҳа ташаббускорларига криптовалюта майнинги фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай рухсатнома берилмаган.

2028 йил 3 июлдаги Президентнинг 3832-ПҚ сонли қарорига мувофиқ, майнинг фақатгина қуёш фотоэлектр станцияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ишлатувчи, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахслар учун рухсат этилган. Бундай субъектлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган бўлиши шарт.

Агентлик томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур лойиҳа ташаббускорларининг ҳаракатларида фирибгарлик ва крипто-активлар соҳасидаги амалдаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари мавжуд. Шу муносабат билан бу ҳолат юзасидан маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

ИЛМА фуқароларни огоҳ бўлишга, шубҳали схемалар, молиявий пирамидалар ҳамда крипто-активлар билан боғлиқ скам-лойиҳаларда иштирок этмасликка чақирмоқда.

Вазирлик шуни қатъий тавсия этадики, крипто-активлар билан боғлиқ ҳар қандай молиявий операциялар фақатгина миллий провайдерлар орқали ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг